Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) нинг Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган “Болалар ва мажбурий меҳнатни олдини олиш чоралари” мавзуида семинар-тренинглар ташкилланмоқда
Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) нинг Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган “Болалар ва мажбурий меҳнатни олдини олиш чоралари” мавзуида 2018 йил 21 майдан 5 июн кунига қадар ташкил этилаётган семинар-тренинг режага мувофиқ жорий йилнинг 21-май куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида Халқаро Меҳнат Ташкилоти эксперти, Россия Федерацияси фуқароси Светлана Егорова иштирокида ХМТнинг (29-Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги, 105-Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги) Конвенцияларининг мазмун мохиятига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси в.б. Алимова Сайёра Набиевна, котибият мудири Дилором Ғофурова, Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси вакили Фарходжон Қурбонов, Бандлик бош бошқармаси ҳуқуқшуноси Хамидулло Иномов, Ички ишлар бошқармаси вакили Алишер Шерматов, вилоят Фермерлар уюшмаси вакили Д.Икромова, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Фарғона шаҳар кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоятдаги масъул ташкилотчилари ва бошланғич касаба уюшма қўмита раислари (жами 47 нафар) иштирок этдилар.Семинарни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Нуралиев Эркин Назруллаевич ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси в.б. Алимова Сайёра Набиевналар кириш сўзлари билан бошлади. Семинарда “Мажбурий меҳнат бўйича миллий қонунчилик меъёрлари” ҳақида бирлашма Кенгаши бўлим мудири М.Акрамова, “Фуқароларни мавсумий ишга ёллаш жараёни ва мажбурий меҳнат қалтисликлари: концепциялар, тарафлар ўрни ва роли” мавзусида Халқаро Меҳнат Ташкилоти эксперти Светлана Егорова маъруза қилдилар ва “Ишга ёллаш жараёнида мажбурий меҳнат қалтисликларини олдини олиш масалалари. Илғор тажрибалар”га оид амалий машғулот ўтказилди. Амалий машғулот иштирокчилар орасида уч гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилди.Светлана Егорова томонидан иштирокчиларга семинар-тренинг бўйича тарқатма хужжатлар ва аноним саволномалар тарқатилиб, жавоблар олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: