“Халқаро меҳнат стандартларининг Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигида қўллаш амалиёти” мавзусида семинар ташкилланди
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг кичик мажлислар залида 2019 йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Раёсати билан тасдиқланган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида, “Халқаро меҳнат стандартларининг Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигида қўллаш амалиёти” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Бозоров Тўхта Шарипович қатнашди.Семинарни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев кириш сўзи билан очди ва семинар мақсади билан иштирокчиларни таништирди.Семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Т.Бозоров, бирлашма кенгаши юридик бўлими мудири О.Қозихонова “Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари ва уларни Ўзбекистон Республикасида қўллаш амалиёти ” мавзусидаги маърузалари билан қатнашдилар. Музокараларда Марказий шифохона касаба уюшма қўмитаси раиси А.Тошхўжаев, Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими юристи А.Воҳидов, Фарғона шаҳар Тиббиёт академияси касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Ғаниев, Марғилон шаҳар Халқ таълими бўлими мутахассиси М.Хусанов, Қувасой шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Маткаримова ва бошқалар фаол иштирок этдилар. Семинарда Фарғона, Қувасой, Марғилон шаҳарларининг маҳаллий хокимликлари, шаҳар хотин-қизлар қўмиталари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, “Маҳалла” жамоат фонди ва Ёшлар иттифоқи вакиллари, ички ишлар ходимлари ҳамда касаба уюшма фаоллари жами 60 нафар иштирокчилар қатнашдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: