“Халқаро меҳнат стандартлари” тарғиботи бўйича семинар ўтказилди
Жорий йилнинг май ойи давомида Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона, Ёзёвон, Олтиариқ, Риштон, Қўштепа ва Боғдод туманларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Раёсати билан тасдиқланган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида, “Халқаро меҳнат стандартларининг Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигида қўллаш амалиёти” мавзусида семинарлар ташкилланди.Семинарда туман тармоқ Кенгашлари раислари “Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари ва уларни Ўзбекистон Республикасида қўллаш амалиёти” мавзусидаги маърузалари билан қатнашдилар.Маърузачилар Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган “Зўраки ва мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли, “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-сонли, “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли ва бошқа Конвенциялар ҳақида тушунчалар бердилар. Республикамизда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапириб ўтдилар. Иш берувчи ва ходимларга яратилиши лозим бўлган меҳнат шароитлари, ходимларнинг меҳнат мухофазаси, ижтимоий ҳимояси, бу борадаги меъёрий хужжатлар ҳақида тушунтириш бердилар. Иштирокчиларга мавзуга оид слайдлар намойиш этилди. Музокараларда Қўштепа тумани Бандликка кўмаклашиш маркази инспектори Р.Рахимов, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Умирзакова, Ёзёвон тумани Халқ таълими бўлими мудири Ф.Юлдашев, Сўх тумани 8-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси З.Абдулфайзов, мактабгача таълим бўлими мутахассиси Р.Умаров, марказий шифохона вакили Ф.Савронов, Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлими хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Бозорова, мактабгача таълим бўлими касаба уюшма қўмитаси раиси Ё.Мирзажалилова, Риштон тумани бандликка кўмаклашиш маркази вакили Э.Ғоппоров, 20-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси У.Эргашева ва бошқалар фаол иштирок этдилар. Семинарлар қизғин музокаралар билан ўтказилди. Семинарларда Сўх, Фарғона, Ёзёвон, Олтиариқ, Риштон, Қўштепа ва Боғдод туманларининг маҳаллий хокимликлари, туман хотин-қизлар қўмиталари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, “Маҳалла” жамоат фонди ва Ёшлар иттифоқи вакиллари ҳамда касаба уюшма фаоллари жами 276 нафар иштирокчилар қатнашдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: