“Халқаро меҳнат стандартлари” тарғиботи бўйича семинар ўтказилди
2019 йилнинг 25 апрель куни Фарғона вилояти Тошлоқ ва Қува туманларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Раёсати билан тасдиқланган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида, “Халқаро меҳнат стандартларининг Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигида қўллаш амалиёти” мавзусида семинар ташкилланди. Семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ф.Ўринбоев ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси Х.Ғофурова қатнашиб, Республикамизда Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида қисқача маълумот бердилар. Семинарда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошлоқ тумани Кенгаши раиси Ф.Мирзаахмедова, Қува тумани Кенгаши раиси М.Тешабоева “Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари ва уларни қўллаш амалиёти” мавзусидаги маърузалари билан қатнашдилар. Мавзуга оид слайдлар намойиш этилди. Музокараларда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба
уюшмаси Тошлоқ тумани Кенгаши раиси Р.Гулмирзаев, Халқ таълими бўлими юристи Д.Абдуллаева, 22-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Г.Тошматова, 12-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси У.Саидова, Қува тумани 32-мактабгача таълим муассасаси касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Холматова, Тиббиёт бирлашмаси меҳнат мухофазаси бўйича вакили И.Мамараимова ва бошқалар фаол иштирок этдилар.Семинарда туман хокимлиги, хотин-қизлар қўмиталари, ички ишлар бўлими, Халқ таълими бўлимлари, Мактабгача таълим бўлимлари, Бандликка кўмаклашиш марказлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, фермерлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, “Маҳалла” жамоат фонди ва Ёшлар иттифоқи вакиллари ҳамда касаба уюшма фаоллари қатнашдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: