Фарғона вилоят божхона бошқармасида конференция бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасиннг Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2018 йил 2 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларида ходимларнинг бошланғич касаба уюшмаси конференцияларини ўтказиш тўғрисидаги жадвалига асосан 2018 йил 5 июль куни Фарғона вилоят божхона бошқармаси мажлислар залида бошқарманинг махсус унвонга эга шахсий таркиби ва ёлланма ишчи ходимлари иштирокида бошланғич касаба уюшма қўмитасини қайта ташкил этиш бўйича конференция ташкил этилди. Конференцияда Фарғона вилоят божхона бошқарамаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Рахимджонов, божхона бошқарамаси кадрлар бўлими бошлиғи И.Сотволдиев, Ўзбекистон давлат муассаслари ва жамаот хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.Рахимов ҳамда давлат муассаслари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши
раиси А.Суйоркулов ҳамда давлат муассаслари ва жамаот хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши хисобчиси З.Жуманова иштирок этдилар. Фарғона вилоят божхона бошқарамасида ташкил этилган конференция тасдиқланган кун тартиби асосида олиб борилди. Биринчи сўз божхона бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Рахимджановга берилди у қайта ташкил этилаётган касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти бўйича ижобий фикр билдириб конференция ишига омад тилади. Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар очиқ овоз бериш йўли билан, конференция ишида сайланган саноқ комиссияси ва котибиятнинг якуний хулосалари асосида жамланди ва қарор билан тасдиқланди. Бошланғич касаба уюшмаси раислигига Фарғона вилоят божхона бошқармаси навбатчилик қисми катта инспектори Мавлонов Собитали Эсоналиевич маъқул деб
топилди ва тафтиш комиссияси раиси этиб сайланди. Фарғона вилоят божхона бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси қўмитасини Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши таркибига киритилишини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди мазкур таклиф бир овоздан барча конференция иштирокчилари томонидан маъқулланди ва Фарғона вилоят божхона бошқармаси Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши таркибига киритилди. Шундан сўнг Фарғона вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган конференция ўз ишини якунлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: