“Фарғона кеча ва бугун’’ мавзусида кўргазма очилди
Куни кеча Фарғона политехника институтида касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи билан ҳамкорлигида “Фарғона кеча ва бугун» мавзусида кўчма музей кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада Фарғона шаҳрининг эски кўчалари, илк қурилган бинолар, корхоналар, таълим муассасалари ва турли иншоотлар расмлари ҳамда шаҳарнинг бугунги қиёфаси, янги барпо этилган замонавий иншоотлар, турли муассасалар акс эттирилган фотосуратлар намойиш этилди. Шунингдек кўргазмада шахар тарихининг турли даврларига оид бўлган кийим-кечак, қурол-яроғ, идиш ва ускуналардан иборат ашёлар хам ўрин олган. Кўргазмадан халқимизнинг бой ва ўзига хос тарихини акс эттирувчи миллий анъана ва урф одатларимизни ифода этувчи ХIХ асрга оид нафис санъатимиз намуналаридан бўлган асори-атиқалар, жумладан нақш, ўймакорлик, кандакорлик, мисгарлик, ҳунармандчиликка хос буюмлар, шунингдек ХХ аср каштачилик буюмлари, миллий кийимлар ҳам ўрин олган. Кўргазма ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 мухим ташаббус асосида бир ҳафталик тадбир этиб уюштирилди. Тадбир давомида Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи илмий ходимлари З.Ахмедова, Ш.Юнусова, Ф.Хўжаевалар кўргазма экспонатлари билан яқиндан таништириб, турли мавзуларда бой илмий асосланган маълумотлар бердилар ва кўргазма бўйича экскурсия олиб бордилар. Ушбу тадбирни ташкил қилишдан мақсад талаба ёшларимизда юртимиз ва унинг бой тарихи тўғрисида миллий ифтихор туйғуларини уйғотиш, уларни аждодларимиз томонидан яратилган моддий ва маънавий бойликлар билан яқиндан таништириш ҳамда ватан ҳакидаги тушунча ва тасаввурларини бойитишдан иборатдир.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: