Фаол ёшлар – касаба уюшмаси эътиборида!
Фарғона вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2018-йилда ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастурига асосан, тизимда фаолият юритаётган фаол, интилувчан, билимдон ёшларни кадрлар захирасига киритиш, захирага мувофиқ ёшларни рахбарлик лавозимларига тавсия этиб бориш белгиланган.Ушбу банднинг ижроси сифатида, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши раислигига, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши фаол ходимми, 1985-йилда Фарғона шаҳрида туғилган Суйорқулов Азизбек Жамолдинович тайинланди. А.Суйорқулов 2018-йил 15-март куни Республика имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежида жамоа шартномасининг 2017-йилдаги ижросига бағишланган умумий йиғилишини ўтказди. Йиғилишда Республика имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежи директор Ж.Ғоффоров ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Х.Маматалиевларнинг ҳисоботлари тинглади. Шунингдек йиғилишда, 2018-йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан жамоа шартномасига тегишли қўшимчалари киритилди. Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташклотлари бирлашмаси Кенгаши Ёшлар бирлашмаси томонидан касаба уюшма тизимида фаол иштирок этаётган касаба уюшмалари фаолларини ҳар томонлама рағбатлантириш, турли лавозимларга уларнинг номзодини таклиф этиш ва қўллаб-қувватлашда кўмак беришда давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: