ФАҲРИЙЛАР ЭЪТИБОРДА !
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарорига асосан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2019 йил 4 октябрь кунги «Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини оширишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида»ги 16-14 «с» сонли Раёсат қарорига мувофиқ, мамлакатимизда 1-7 октябрь кунлари “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳафталик доирасида қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида ҳам шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда Таълим, фан маданият ходимлари касаба уюшмаси Қувасой шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда таълим соҳасида узоқ йиллар самарали ишлаган, иш фаолияти давомида қатор ютуқларга эришиб, ёш ходимларга ўрнак бўлиб келган ва бугунги кунда нафақада бўлган фаҳрий устозарлардан Каримахон Тешабоева, Жумагул Бекмирзаева, Ранохон Холматова, Кумушхон Садихонова ва Бахромжон Хидировлар хонадонларига ташриф буюришиб, уларни байрам муносабати билан қутладилар ва эсдалик совғалари топширдилар. Ташриф давомида устоз ва мураббийлар томонидан Президентимизнинг ўқитувчи ва мураббийларга бераётган эътиборлари ва уларга яратилаётган шароитлари учун улкан миннатдорчиликлар билдиришиб, ёш ўқитувчи ва мураббийлар бундай имкониятлардан мамнун бўлган ҳолда сидқидилдан фидокорона меҳнат қилишиб, улкан зафарларга эришишлари лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: