“Энг яхши китобхон ўқувчи” тадбири ўтказилди
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Учкўприк туман Кенгаши ҳамда Учкўприк туман Халқ таълим бўлимининг 2019 йил 9-апрелдаги қўшма қарорига асосан “Касаба уюшмаси ёшларга ” шиори остида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида 2019 йилнинг 29 апрель куни “Энг яхши китобхон ўқувчи” тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман хокими ўринбосари, туман Халқ таълими бўлими мудири, туман Ахборот Ресурс Маркази ва бошқа тегишли идора ва ташкилот рахбарлари иштирок этдилар. Тадбирни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Учкўприк туман Кенгаши раиси О.Мавлонов хамда туман ХТБ мудири Д.Аюповалар очди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12-январдаги Ф-4789-сонли Фармойишини ижросини таъминлаш юзасида ушба тадбир ташкил этилганлиги тадбирдан мақсад ўқувчиларни китобга бўлган мехрини янада кучайтириш мақсадида ўтказилаётганлигини гапирдилар. Тадбирда тумандаги 53та умумий ўртатаълим мактабларидан 1 нафардан жами 53 нафар “Энг яхши китобхон ўқувчи” иштирок этди. Тадбир давомида тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари томонидан китобни улуғловчи сахна куринишлари тадбир иштрокчиларига номойиш этилди. Шу куни халқимизни севимли фарзанди шоир Мухаммад Юсуфни тавалуд топган кунининг 65 йилигига бағишлаб унинг шеърларидан ёш китобхонлар томонидан тадбир иштирокчиларига тақдим этилди. Тадбир сўнгида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Учкўприк туман Кенгаши томонидан “Касаба уюшмаси ёшларга ” шиори остида тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларига 20 номда 500 нусхадан кўп бадий адабиётлар тўплами мактаб кутубхона фондига топширилди. Тадбир кўтаринки рухда ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: