ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА…
Ўзбекистон республикасида 30 июнь – Ёшлар куни деб эълон қилинганлигининг 3 йиллиги муносабати билан Фарғона вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан байрам арафасида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар Дастурига кўра ташкил этилган 540 та иш ўринларига 200 дан зиёд ёшлар ишга жойлаштирилди.Жумладан, Тошлоқ туманида ташкил этилган “Тошлоқ саховати сервис” хусусий корхонаси, “Шахзодахон саховати инвест” масъулияти чекланган жамиятларида Республика бюджети маблағларидан ажратилиб хотин-қизлар учун 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. Ушбу корхоналарда ёши катта устозлардан тикувчилик бичувчилик сирларини ўрганиб ҳунарини такомилига етказаётган ёшлар 50 нафарни ташкил этади. Шу вақтга қадар ушбу ёшлар норасмий бандлик секторида банд бўлган бўлсалар, эндиликда улар расмий ишчи мақомига эга бўлдилар. Байрам арафасида ушбу ёшларга меҳнат дафтарчалари тақдим этилди. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бандлик электрон базасига киритилиши белгиланди. Ишчиларга иссиқ овқат, транспорт хизмати ташкил этилган. Ходимларга ойлик маошлари ўз вақтида бериб борилмоқда.Ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар учун байрамни кўнгилдагидек ташкил этиш мақсадида касаба уюшмалари томонидан Бешариқ тумани ва Қўқон шаҳар таълим, фан ва маданият соҳаларида хизмат қилаётган ёшларнинг Чимён туристик ҳудудига саёҳати ташкил этилди. Улар Чимён қишлоғида жойлашган Хўжаназар Ҳувайдо компексига ташриф буюришиб, Хувайдо шахси, адабий меъроси, тарихий қийматга эга бинолар, бу ерда амалга оширилган меъморий қурилиш ечимлари билан танишдилар. Вилоятда 1000 дан ортиқ ёшларнинг бундай тарихий ва маданий ёдгорликларга ташрифи давом этмоқда.Шу ўринда, вилоятимиз ёшлари ҳукуматимиз, Президентимиз томонидан яратилган шароитлардан мамнун. Қайси ёшни суҳбатга тортманг бир сўзни айтади: “Ўқиш ва ишлашимиз учун барча шароит мухайё. Биз шуни қойиллатсак ватанпарварликнинг олий намунасидир”, дейди.Ёшлар кунига бағишланган бундай тадбирлар касаба уюшмалари томонидан вилоятимиздаги меҳнат жамоаларида кенг нишонланмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: