Бувайда туманида тузилган жамоа шартномаси якуни бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тармоқ тизимидаги ташкилотларда бугунги кунга қадар 1812 та ташкилотдан 1010 тасида жамоа шартномаларининг 2015-2017 йил якунлари бўйича йиғилишлар ўтказилмоқда. Жумладан, Бувайда тумани туман халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 21- умумий ўрта таълим мактабида жорий йилнинг 6 февраль куни мактаб касаба уюшмаси аъзолари иштирокида муасасада 2015-2017 йиллларга тузилган жамоа шартномаси якуни бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда 80 нафардан ортиқ касаба уюшма аъзолари иштирок этдилар. Жамоа шартномасида қабул қилинган бандлар бўйича иш берувчи томонидан И. Ўринов ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Тожибоевлар ҳисоботи тингланди
Йиғилишни бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти қўмитаси раиси Н.Тожибоев олиб борди.Жумладан, 2017 йилда бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ва иш берувчи томонидан жамоа шартнома бандларининг бажарилиши мақсадида педагог-ходимларга мехнат фаолияти унумдорлигини оширишлари учун зарур қулайликлар,саломатликларини тиклаш, дам олишлари учун 5 нафар ходимларга турли саноторий ва дам олиш масканларига имтёзли равишда йщлланмалар берилди. Кам таъминланган,хозирда нафақада бўлган мехнат фахрийлари холидан хабар олинди. 20 нафар ходимлар касаба уюшма ташкилоти томонидан мамлакатимизнинг тарихий Самарқанд,Бухоро ва Хива шахарларига саёхатлари уюштирилди. Педагог-ходимлар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказилганлиги ва улар учун хафсиз меҳнат шароитлари яратилганлиги тўғрисида хисобтлар берилди.Шунингдек, 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси тузилиши бўйича унга киритилган қўшимчаларни тўлиқ ўқиб эшиттирилди.
Жамоа шартномаси бу- ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид,ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив ҳужжатдир.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Л.Ахмедова 2018-2020 –йилларга тузилган жамоа шартномасига асосан ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилоти ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, соҳада ўтказилаётган ислоҳотларни амалга ошириш борасида чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиши, ижтимоий адолатни қарор топтириш, энг илғор, яхши ишлаган ходиимларни рағбатлантириш, улар меҳнатини қадрлаш ва мухофаза қилишга эътиборни кучайтириш, жамоа ва оилавий сайёхатларни ташкиллаш ҳамда касаба уюшмасида олиб борилаётган ибратли ишлар билан туманда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш тўғрисидаги мавзуга тухталиб ўтди.
Йиғилиш сўнгида мактабда тузилган 2015-2017 йилларга тузилган жамоа шартномасининг бажарилиши қониқарли деб топилди. 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: