“Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”га бағишлаб Давра суҳбати ташкил этилди.
2006-йил Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси томонидан эълон қилинган 7-октябр “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”да 130 дан ортиқ мамлакатларда касаба уюшмалари томонидан турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Бандлик бош бошқармаси, Вилоят прокуратураси, Вилоят Ички ишлар бошқармаси, Адлия бошқармаси,Халқ таълими бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими худудий бошқармаси,Соғлиқни сақлаш бошқармаси,Инсон хуқуқлари бўйича Омбудсманнинг вилоят бўйича вакили, Марказий Банк Фарғона вилоят бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси, Вилоят фермерлар кенгаши, “Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши, “Маҳалла” жамғармаси, Вилоят молия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Вилоят статистика бошқармаси, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерацияси вилоят худудий бирлашмаси, ОАВ ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирокида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида ҳам жорий йилнинг 8-октябрь куни Давра суҳбати ташкилланди. Давра суҳбатининг асосий мақсади “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”муносабати билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида амалга оширилган ишларни мухокама қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олишдан иборат бўлди.Давра суҳбатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Нуралиев Эркин Назруллаевич кириш сўзи билан очиб, Муносиб меҳнат концепциясининг мазмун моҳияти тўғрисида қисқа маълумот берди.Давра суҳбатида сўзга чиққанлар бугунги кунда аҳолига яратилаётган муносиб меҳнат шароитлари хақида гапириб ўтдилар.Шунингдек, Давра
суҳбатида Бирлашма Кенгаши юридик бўлим мудири О.Қозихонова “Ислоҳотлар жараёнида меҳнат ҳуқуқларининг муҳимлиги” мавзусида, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси вакили Ш.Махмудов “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси тўғрисида”, Фарғона вилояти Давлат Солиқ бошқармаси вакили Р.Мирзакаримов “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида” , Вилоят бандлик бош бошқармаси вакили Ф.Юнусов “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини мухофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги маърузалари билан қатнашдилар. Шунингдек, йирик корхона ва ташкилотлар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари корхонада меҳнаткашларга яратилган шарт-шароитлар бўйича олиб борилаётган ишлар хақида иштирокчиларга маълум қилдилар.Давра сухбати якунида иштирокчилар бугунги кунда Вилоятимиз аҳолиси, меҳнаткашлари ва ёшлари учун яратилаётган имтиёз ва шароитлар, уларнинг меҳнатларига муносиб иш ҳақлари белгиланиши, имзоланаётган жамоа шартномалари орқали ходимларга берилаётган ижтимоий кўмаклар, уларнинг меҳнат ҳавфсизлигининг таъминланганликлари бўйича олиб борилаётган ишлари ҳақида фикр алмашдилар ва ўз таклифларини билдирдилар. Давра суҳбатида жами 45 нафар фаоллар иштирок этдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: