Бошланғич касаба уюшмалари ўқуви ташкилланди
2019 йилнинг 31 май куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Данғара туман кенгашида тармоқ касаба уюшмаси туман ва шаҳар кенгашлари раислари ҳамда юзга яқин бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчилари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари асосида намунали тарзда олиб борилиши ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари ўрганилди.Семинар аввалида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Данғара туман кенгаши раиси Мирза Қурбонов бошланғич ташкилотларда олиб борилаётган ишлар ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошланғич ташкилотларга кўрсатилган амалий ёрдам ҳақида тўхталиб ўтди.Семинар давомида иштирокчилар Данғара туманидаги 13-ва 28-мактаб касаба уюшма қўмитаси фаолияти ва иш тажрибаси билан яқиндан танишдилар.Шунингдек, семинар якунида олиб борилган ишлар сархисоби бўйича Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ахмедова Лолахон Хоруновна томонидан ташкилотлардаги жамоа шартномалари бандларининг бажарилишига эришиш, ходимларни ҳуқуқини ҳимоя қилишда ҳамда ижтимоий химоя қилишга қаратилган ишларга масъулият билан ёндошиш, бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг иш фаолиятини юқори даражага кўтаришга қаратилган устивор вазифалар тўғрисида фикрлар билдирилди.Шу билан бирга бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида эълон қилинган “Энг намунали бошланғч ташкилот” кўрик-танловининг Данғара тумани ҳудудида якунланди, ғолиблар эълон қилиниб иккинчи вилоят босқичида иштирок этишга йўлланма олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: