Боқувчисини йўқотганлик бўйича зарар тўловлари ундириб берилди
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига Фарғона вилояти, Учкўприк тумани “Бегобод” МФЙ Соҳил махаласида истиқомат қилувчи фуқаро Фотима Мадрахимова “Турмуш ўртоғи Мадрахимов Мухамадалини ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходисада оқибатида вафот этганлиги туфайли, унинг қарамоғидаги балоғат ёшига етмаган бир нафар фарзанди 2004 йил 29 ноябрда туғилган Эргашева Намунахон Мухамадали қизига корхона томонидан зарар тўловлари июль ойидан тўхтатиб қўйилганлиги хақида маълум қилиб, тўловларни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб килган мурожаати, бирлашма Кенгаши мутаҳассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра “Узтрансгаз” АЖ томонидан ўз вақтида тўланиш лозим (июль, августь, сентябрь ва октябрь ойлари учун) жами 1 820 028 сўм зарар тўловлари Фотима Мадрахимовага тўлатиб берилди.
Бугунги кунда наф олувчи Эргашева Намунахон Мухамадали қизи шу йилнинг 29 ноябрь куни 16 ёшга тўлишига қарамай у ўрта таълим мактабининг 9-синфида ўқиётганлиги сабабли, амалдаги қонун ва норматив хужжатлар талабига асосан суғурта компанияси билан тузилган аннуитетлар шартномасига ўзгартириш киритиш ҳамда товон тўлови муддатини 18 ёшгача узайтиришни таъминлаш юзасидан “Узтрансгаз” АЖ маъмуриятига тегишли хужжатларни илова қилган холда мурожаат юборилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: