Болалар ва мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича тарғибот ишлари
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2020 йил 4 сентябрь кунги “2020 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиб берилиши, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан касаба уюшмаларининг жамоатчилик назоратини ташкил қилиш тўғрисида”ги 19-14 “с” сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан касаба уюшмалари фаолларига тушунтириш ишлари олиб борилиб, туман, шаҳарлардаги аҳоли гавжум жойларга-мавзуга оид тарғибот баннерлари илинди ҳамда йирик ишлаб чиқариш қорхоналарига флаерлар тарқатилди. Шунингдек, касаба уюшмаларининг туман, шаҳар фаолларига паҳта майдонларида теримда иштирок этаётган теримчилар учун яратилган меҳнат шароитларини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб, кунлик маълумот тақдим этиш вазифаси юклатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: