Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш йўлида
2020 йилнинг 08 сентябрь куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг катта мажлислар залида вебинар шаклида (марказий студиядан) Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекциясининг инспектори, вилоят Бандлик бошқармаси меҳнат инспекцияси инспекторлари, Адлия бошқармаси мутаҳассислари, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши вакиллари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, шунингдек (ҳудудий студиялардан) тармоқ касаба уюшмалари туман, шаҳар Кенгашлари раислари, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари вакиллари ҳамда туман, шаҳар, ҳокимлиги вакилари иштирокида «Болалар ва мажбурий меҳнатни олдини олиш ва унга йўл қўймаслик ҳамда ижтимоий меҳнат масалалари бўйича 3 томонлама комиссия мажлисининг 2020 йил 07 сентябрь кунги 3-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўқув-семинари ташкилланди. Ўқув-семинарда иштирок этган мутаҳассислар томонидан семинар иштирокчиларига болалар ва мажбурий меҳнатни олдини олиш юзасидан керакли тушунча ҳамда тавсиялар берилди. Ўқув -семинари савоб-жавоблар тарзида ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: