Бирлашма Кенгаши бирлашма конференциялари оралиғида раҳбар орган бўлиб, 5 йил муддатга сайланади. Бирлашма Кенгаши белгиланган меъёрга мувофиқ унинг таркибига аъзо ташкилотлардан вакил йўллаш принципи бўйича бевосита конференцияда сайлаш орқали шакллантирилади. Бирлашма Кенгашининг мажлиси бирлашма Кенгаши раёсати қарорига мувофиқ заруратга қараб, лекин ҳар йили камида бир маротаба ўтказилади. Бирлашма Кенгаши таркибига Конференцияда сайланган аъзолар, лавозимига кўра Бирлашма раиси ва унинг ўринбосари киради.
Бирлашма кенгаши:
– Федерация қурултойи, Федерация Кенгаши, Федерация Кенгаши Раёсати ва Бирлашма конференцияси қабул қилган қарорларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўради;
– Конференциялар оралиғида Федерация Кенгаши таркибидаги ўз вакилларини чақиртириб олиш ва уларнинг ўрнига бошқа вакилларини сайлаш ҳуқуқига эга;
– Федерация Кенгаши томонидан белгиланган тартибда бирлашма мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади, Бирлашма Кенгаши мажлислари оралиғида мазкур ваколат Бирлашма Кенгаши Раёсати томонидан амалга оширилади ва кейинчалик Бирлашма Кенгаши тасдиғига киритилади;
– Бирлашма конференциясини чақириш тўғрисида қарор қабул қилади, кун тартибини таклиф этади ҳамда Бирлашма Кенгашини шакллантириш, делегатларни сайлаш тартиби ва меъёрини белгилайди;
– Бирлашма Кенгаши раҳбарлари ва аъзо ташкилотлар раҳбарларининг Федерация ва Бирлашма раҳбар органлари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини тинглайди. Аъзо ташкилот томонидан Федерация Устави, Бирлашма Низоми, Федерация ва Бирлашма раҳбар органлари қарорлари бажарилмаган, аъзолик бадаллари ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаган ҳолларда ушбу ташкилотга хизмат кўрсатишни тўхтатиш ва унинг вакилларини Бирлашманинг коллегиал органлари мажлисларида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилади, аъзо ташкилотнинг тегишли сайлаб қўйиладиган органларига мазкур ҳолат юзасидан тегишли чораларни кўриш юзасидан мурожаат килади;
– Бирлашма кенгаши раёсатининг сон таркибини белгилайди ва Раёсат аъзоларини Бирлашма Кенгаши ваколати муддатига сайлайди;
– Бирлашма Кенгаши Раёсатининг ҳисоботини тинглайди, аъзо ташкилотлар ўртасида юзага келган касаба уюшмалари фаолиятига доир низоларни кўриб чикади;
– Конференциялар оралиғида Бирлашма Кенгаши аъзоларини таркибдан чиқариш, сайлаш ва Бирлашма Кенгаши таркибига янги вакил этиб сайланган аъзоларнинг ваколатларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга;
– Бирлашма Кенгаши Раёсатининг Бирлашмага янги аъзо ташкилотларни қабул қилиш ёки аъзоликдан чиқариш тўғрисидаги қарорларини тасдиқлайди, янги аъзо ташкилотни қабул қилиш Бирлашма Кенгаши Раёсати томонидан рад этилган ҳолларда мазкур ташкилотнинг апелляциясини кўриб чиқади;
– Бирлашма раиси ўринбосарини сайлайди ва лавозимидан озод қилади;
– Бирлашма Кенгаши мажлислари оралиғида Бирлашма раиси ўринбосарини сайлаш масаласи кейинчалик Кенгаш мажлисида тасдиқлаш шарти билан Бирлашма Кенгаши Раёсати томонидан ҳал қилиниши ҳам мумкин;
– айрим (шу жумладан, раис ўз хоҳишига кўра ёки бошқа ишга ўтганлиги, саломатлиги ёмонлашганлиги туфайли ўз вазифаларини бажара олмай қолган) ҳолларда Конференция оралиғида Бирлашма раисини сайлайди ва лавозимидан озод килади;
– Конференциялар оралиғидаги даврда Бирлашма раиси ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилган ҳолда, Конференция ўтказилгунига қадар Бирлашма раиси вазифасини бажаришни унинг ўринбосарига юклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
– Федерациянинг Устави ва мазкур Низомга зид бўлмаган бошқа масалаларни ҳал этади. Бирлашма Кенгаши ўз фаолиятида Федерация рахбар органлари ва Бирлашма Конференцияси олдида ҳисобдордир.
Бирлашма Кенгашининг мажлислари Кенгаш Раёсати қарорига ёки Бирлашма Кенгаши аъзолари умумий сонининг камида учдан бир қисмининг талабига кўра чақирилади.
Бирлашма Кенгаши мажлисларини Бирлашма раиси, Бирлашма раиси иштирок этмаган ҳолларда Бирлашма раиси ўринбосари олиб боради.
Бирлашма Кенгаши ягона ижтимоий тўлов ва касаба уюшмаси бюджети бўйича маблағларни тўлиқ тушиши ва тўғри сарфланиши ҳамда Федерация Кенгашига ажратмалар ўз вақтида ва тўла ҳажмда ўтказилишини таъминлайди, бюджет ижроси бўйича ҳисоботларни тақдим этади
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: