Бепул йўлланмалар тақдим этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан фуқароларни иш билан таъминлаш, соғликларини тиклашлари йўлида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Шу кунларда Федерация томонидан Фарғона вилоятидаги 30 нафар «Аёллар дафтари» га киритилган хотин-қизларга ўз соғлиқларини тиклаш мақсадида «Чимён» Республика сихатгоҳига бепул йўлланма берилди.
Дам олувчилар тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев, Сенаторлар Т.Ҳолдоров, Э.Сиддиқова, М.Салимовалар жамиятимиз таянчи бўлган аёлларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида фахр билан таъкидладилар. Айниқса, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш борасидаги ишларда ҳам касаба уюшмалари жонбозлик кўрсатаётгани алоҳида эътироф этилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: