Байрам тадбирлар давом этмоқда
Мамлакатимизда хотин-қизлар, дилбар аёллар, мунис онахонларни улуғлаш, эъзозлаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Ўзбек аёлининг оилада, меҳнат жамоасида, маҳалла-кўйда, жамиятда ўз ўрни ва обрўси бор. Аёлларга бўлган ҳурмат-эҳтиромимиз Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида янада кенг қулоч ёймоқда. Бугун юртимиз бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрибди.
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, тармоқ касаба уюшмалари масъул ташкилотчилари, туман, шаҳар Кенгашлари томонидан Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан меҳнат жамоаларида байрам танталари, спорт мусобақалари, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби тадбирлар ўтказилмоқда. Унда мунис опа-сингилларимизнинг меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилмоқда.
Байрам барча меҳнат жамоаларида кўтаринки рухда ташкил этилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: