БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, Азиз аёллар!
Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
Сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март — Хотин-қизлар куни билан вилоятимиз касаба уюшмалари тизимида хизмат қилаётган ходимлар номидан самимий муборакбод этаман!
Аёл – аввало она, опа, сингил, суюкли ёр сиймосида гавдаланиши билан бир қаторда халқ хўжалигининг барча соҳаларида эркаклар билан елкама елка туриб юрт фаровонлиги йўлида тенгма тенг фаолият олиб бормоқда.
Касаба уюшмалари томонидан хам аёлларнинг ижтимоий-маданий ҳаётини юксалтириш мақсадида Президентимизнинг топшириқлари асосида бир қатор ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда.
Аёл ҳуқуқи, гендер тенглик чин маънода мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ажралмас бир қисми бўлиб, аёлларнинг ҳар жабҳада эркаклар билан тенг ҳуқуқларда фаолият олиб бориши таъминланмоқда.
Азиз Аёллар! Биз Сизларни бошимизда, юрагимизда ва кафтимизга кўтарамиз, ардоқлаймиз.
Сизларнинг нафосатингиз ва назокатингиз, вафо ва садоқатингиз, ақл-заковатингиз ва фидойилигингиз олдида доимо бош эгамиз.
Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!
Сўзимнинг охирида барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.
Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман. Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин! Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азизлар!
Ҳурмат билан,
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Эркин Назуруллаевич Нуралиев
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: