“Аёллари қадр топган юрт” шиори остида “Фарғона-Риштон-Қўқон-Фарғона” шаҳарлари бўйлаб бир кунлик саёхат ташкил этилди
2018-йил 6-март куни Соғлиқни сақлаш ходимлари Фарғона шаҳар бирлашган қўмитаси тассаруфидаги ташкилотларнинг 50-нафардан иборат фаол аёллари учун 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёллари қадр топган юрт” шиори остида “Фарғона-Риштон-Қўқон-Фарғона” шаҳарлари бўйлаб бир кунлик саёхат ташкил қилинди. Саёхатчилар Фарғона шаҳридан Риштон шаҳрига автобусларда йўл олдилар. Риштон шаҳридаги Усто Алишер Назиров кулолчилик устахонасига етиб келдилар ва бу ерда сопол буюмларни тайёрлаш сир-асрорларига гувох бўлдилар. Шундан сўнг Қўқон шаҳрига етиб келишди ва шаҳарнинг диққатга сазовор қадамжоларига экскурсия ташкил қилинди. Саёхатчиларда Худоёрхон саройи XIX аср (Ўрда) катта таъсурот қолдирди. Қўқон шаҳрида саёхатчилар учун тушлик ташкил қилинди. Қўқон шаҳридаги Жоме масжиди ҳамда Норбўтабей мадрасаси зиёратчилар учун манзур бўлди. Шундан сўнг Бувайда туманидаги Пошшо Пирим зиёратгоҳига ташриф уюштирилди ҳамда саёхат ўз якунига етди ва меҳмонлар Фарғона шаҳрига қайтиб келдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: