“Автоойна” маъсулияти чекланган жамиятида конференция
Жорий йилнинг 29 март куни жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши муҳокамасига бағишланган “Автоойна” МЧЖ меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.Конференцияда корхона директори М.Атабаев ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Акбаровнинг жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши бўйича ҳисоботлари, текширув комиссиясининг далолатномаси ўқиб эшиттирилди.Корхонада жамоа шартномаси орқали 820 нафар ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳадаги манфаатлари қамраб олинди.Жумладан, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида касаба уюшмаси қўмитаси бюджети ҳисобидан 192 нафар ходимларга 19 млн.500 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 22 нафар юбилей ёшига етган ходимларга 5 млн.580 минг сўмлик совғалар такдим килинди. Ишчи-хизматчиларнинг 58 нафарига соғломлаштириш учун санаторияларга йўлланмалар такдим этилди, 74 нафар ходимларнинг фарзандлари ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олдилар. Йиғилишда жамоа шартномасига 2019 йил учун қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш таклифи маъқулланди.Йиғилишда Металлургия ва машинасозлик саноати тармоғи Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Т.Хомидов ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси Х.Ғофуровалар қатнашдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: