Амалдаги жамоа шартномаси бажарилиши мухокама қилинди.
2019 йил 15 феврал куни Фарғоан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида амалдаги жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши мухокамасига бағишланган умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда бошқарма бошлиғи подполковник И.Қўчқаров ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси И.Мадумаровнинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек йиғилиш иштирокчиларига жамоа шартномаси ижросини текшириб борувчи комиссиянинг жамоа шартномасини ижроси юзасидан тайёрланган далолатномаси ўқиб эшиттирилди. Йиғилишда жамоа шартномасининг 2018 йилдаги ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида касаба уюшмаси аъзолари ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар. Шундан сўнг йиғлиш иштирокчилари томонидан жамоа шартномасини бажарилиши бўйича олиб борилган фаолият қониқарли деб баҳоланди. Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши раиси А.Суйоркулов иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: