А.Акбарали МЧЖда жамоа шартномасининг 2017 йил якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги А.Акбарали МЧЖда 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши бўйича 2018 йилнинг 6 март куни йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси М.Абдуллаева иштирок этди. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамият рахбари Қ.Исроилов ва касаба уюшма қўмитаси раиси И.Хошимоваларнинг жамоа шартномасининг 2017 йилда жамоа шартномаси оркали амалга оширилган ишлар, имтиёзларнинг бажарилиши, ишчи-ходимларга яратилган шароитлар, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари, мехнат мухофазаси битим келишувининг бажарилиши, ходимларга махсус кийим бош, химоя воситалари берилиши, Давлат Дастурига асосан жамоа шартномаси оркали ходимларга кўрсатилган ёрдамлар, ходимларни ва уларнинг фарзадларини оромгохларда соғломлаштириш масалалари юзасидан хисоботлари тингланди. Жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия раиси М.Адхамов далолатнома билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.Йиғилиш давомида жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича жамият ишчи-ходимларидан Н.Алиджанова, Ш.Тўрақулов, Р.Зокирова, Ш.Искандаров, Х.Исмаилов, В.Кирилловалар сўзга чиқдилар.Жамият ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 2018 йилда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди ва жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши қониқарли деб топилиб, 2018 йил учун жамоа шартномасига киритилган қўшимчалар йиғилиш қатнашчилари томонидан маъқулланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: