ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИРОФ ИФОДАСИ
Айни кунларда юртимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунининг шукухи кезиб юрибди. Иккинчи жахон урушининг тугаганлигига, немис-фашистларининг устидан Ғалаба қозонилганига 73 йил тўлаётган бўлсада, аммо ҳали-ҳануз уруш хотиралари юртдошларимиз онгу шуурида сақланиб келмоқда. Чунки, ушбу қонли жангу жадалларда биргина Ўзбекистонимизнинг ўзидан 500 мингдан зиёд энг сара йигит-қизларимиз иштирок этишган, уларнинг аксарият қисми жанггоҳдарда ҳалок бўлишган, қайтганлари эса майиб-мажрух, ногирон бўлиб қолишганди. Фронт орти деб аталмиш юртимизда эса эрларини, ўғилларини, оталарини урушга жўнатган оналар, қиз-жувонлар, болалар ўта оғир шароитларда туну кун фронт учун меҳнат қилиб, Ғалабага улкан ҳисса қўшганлар. Албатта, бугун буларнинг ҳаммаси тарихга айланиб улгурди. Бироқ, халқимиз ўзининг бу тарихини сира ёддан чиқармайди. Шунинг учун ҳам 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни деб белгиланиб, ҳар йили анъанавий тарзда шу кунлари Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиларига алоҳида меҳр, эътибор қаратилади, улар билан учрашувлар ташкил этилади, хотираларини тинглаш учун тадбирларга таклиф этишади. Аммо йиллар ўтган сайин Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сони камайиб боряпти. Бугунги кунга келиб, биргина Қувасой шаҳрининг ўзида 2 нафар уруш қатнашчиси қолди. Бири Намуна қишлоғида яшовчи 92 ёшли Каримбобо Мадалиев, иккинчиси эса Қувасой шахрини ўзида истиқомат қилаётган 96 ёшли Ориф ота Мўминовлардир. 2017 йил апрель ойида халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Мўйсинжон Дадажонович Меҳмоновнинг шахсан ташаббуси билан «BUILDING MATERIALS PRODUCTION AND TRADING GROUP» МЧЖ қўшма корхонаси, томонидан Қувасой шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 1,5 миллион сумдан нафақа пуллари тайинланган бўлиб. Ушбу нафақа пуллари ўтган бир йил давомида ойма-ой уруш қатнашчиларини хонадонларига олиб бориб, берилмоқда. Куни кеча ҳам 9 май умумхалқ байрами, ҳам ўтган ой тугаши муносабати «BUILDING MATERIALS PRODUCTION AND TRADING GROUP» МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари Сохибжон Исакжонов ва “Фарғонацемент” касаба уюшмаси қумитаси раиси халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Абдусамат Назирдиновлар бошчилигидаги корхона вакиллари аввал Намуна қишлоғида истиқомат қилаётган Каримбобо Мадалиевнинг хонадонига ташриф буюришди. Хонадон эгалари меҳмонларни самимий кутиб олишди. Иккинчи жаҳон уруши бошланган кезлари 18 ёшда бўлган, ҳозирда 92 ёшни қаршилаган бўлсада анча тетик, сўзамол Каримбобо меҳмонларни хуш кайфият билан қаршилади. Энг аввало, юртимизга тинчлик, халқимизга омонлик, мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган адолатли сиёсатни доимо қўллаб-қувватлаётганини билдириб дуога қўл очди. Олиб келинган анвойи гуллар дастаси байрам билан қутлаб тақдим этилди. Сўнг ойлик нафақа пуллари ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди. Иккинчи ташриф Қувасой шаҳар марказига амалга оширилди. Бу ердаги кўп қаватли уйлардан бирида яшаётган 96 ёшли Ориф ота Мўминовни меҳмонлардан сал аввал шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг бир гурух шифокорлари соғлигидан хабар олиш учун кириб туришган экан. Байрам муносабати билан “Зийнат” МФЙ фаоллари, қўни-қўшнилари, қизлари, набиралари билан хонадони тўла бўлибди. «BUILDING MATERIALS PRODUCTION AND TRADING GROUP» МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари Сохибжон Исакжонов ва “Фарғонацемент” касаба уюшмаси қўмитаси раиси, халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Абдусамат Назирдиновлар бошчилигидаги меҳмонлар, халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Мўйсинжон Дадажонович Меҳмонов номидан бу ерда ҳам Ориф отага анвойи гуллар дастаси, 1,5 миллион сўмлик нафақа пуллари ва бошқа қимматбахо совғалар тантанали тарзда топширилди. Ориф отанинг соғлик-саломатлиги, кайфияти қандай эканлиги сўралди. Шу вақтда шаҳар Тиббиёт бирлашмаси врачи Барнохон опа Нажимова ҳам кириб келди. “Ҳам байрам билан табриклаб, ҳам соғлигини кўриб қўйиш учун келдим” дейди врач Барнохон опа ва дарҳол ўз ишига киришиб кетди. Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати таниқли тадбиркор Мўйсинжон Меҳмонов ташаббуси билан «BUILDING MATERIALS PRODUCTION AND TRADING GROUP» МЧЖ қўшма корхонаси Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ҳар ойда берилаётган 1,5 миллион сўмлик қўшимча нафақа пуллари ҳамда 9 май байрами муносабати билан амалга оширилган байрам табриклари юртимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган иззат-икром ва эътирофнинг ёрқин намунаси бўлди. Жойларда байрам тадбирлари давом этмоқда
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: