Таълим тизими ходимларининг қўшимча ишларга жалб қилинишининг олдини олишда касаба уюшмаларнинг роли
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг жорий йил 13 апрель куни Сирдарё вилояти фаоллари билан учрашувда таълим муассасалар ходимларини ободонлаштириш ва турли бошқа жамоат ишларига мажбуран жалб этилаётганлигини кескин танқид қилиб билдирган фикрлари жорий йилнинг 17-апрель куни Вазирлар Махкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири рахбарлигида ўтказилган мажлисда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масаласи 21 апрель куни Халқ таълими вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ. Акмалов раислигида мухокама қилинди. Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.М. Бедиловнинг “Таълим тизими ходимларининг қўшимча ишларга жалб қилинишининг олдини олишда касаба уюшмаларнинг роли” мавзусидаги маърузаси тингланди. Президентимиз олиб бораётган кенг кўламли ислохатлар туфайли мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига қадам қўйди. Айниқса ёш авлод камолоти ва таълим тарбиясига юксак эътибор қаратилмоқда.Бироқ жойларда ўқитувчиларни қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш ва бошқа жамоат ишларига мажбурий жалб этиш ҳолатлари кузатилаётгани таълим-тарбия сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ушбу хайъат йиғилишида кўрилган масалалар шахар, туманлардаги таълим муассаса ва ташкилотларида мухокама қилинмоқда. Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шахар,туман кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида ишларни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 2017 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига асосланган ва ҳалқаро меҳнат стандартларига мовофиқ фуқароларни кафолатланган меҳнат хуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирлари кучайтириш тўғрисидаги қарори, шунингдек Ҳалқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган 13 та Конвенцияларидан 4 таси, яъни “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли ва “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида”ги 182-сонли, “Зўраки ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли, Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли асослантирувчи Конвенцияларида белгилаб берилган вазифлардан келиб чиқиб, муассасада фаолият олиб бораётган педагог ходимлар хамда таълим олаётган ўқувчи-талбаларни турли мажбурий меҳнатга, жумладан қишлоқ хўжалиги, кўчаларни ободонлаштириш ишларига жалб этмасликка дарс ва тўгарак машғулотларини ўз вақтида сифатли ташкил этишга, бундан ташқари ота-оналардан турли важлар билан муассасада пул йиғиш ишларига қатъий чек қўйилиши тўғрисида сухбатлар ўтказилмоқда. Барча таълим муассаса ва ташкилот рахбарлари ва касаба уюшма қўмита раисларига ўтказилган хайъат йиғилиш қарори билан қабул қилинган; жойларда ўқитувчилардан ўз вазифаларига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилмаслик, уларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилмаслик устидан доимий мониторинг юритиш,таълим муассасалари ходимларининг меҳнат муносабатлари бўйича ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларда мажбурий меҳнатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича ўқувлар ташкил этиш,халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларда мажбурий меҳнатга жалб этишнинг ҳар қандай кўриниши содир этилганлиги тўғрисидаги ахборотни йиғиш ва таҳлил этиш,мажбурий меҳнатга йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини таъминлаш, жамоа шартномалари бандларини тўлиқ бажарилишига эришиш, юқори ташкилотларнинг ишонч телефонларини доимий равишда бўлишига эришиш ва ушбу йўналишда оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифалар юклатилди
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: