Соғлиқни сақлаш тизимида ёш фаоллар учрашуви бўлиб ўтди
2018-йилнинг 24-апрель куни Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган касаба уюшмалари ёш фаоллари ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчи Шохидахон Каримова ва Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ёшлар масалари бўйича раис маслахатчиси Хилолахон Мамазияева билан очиқ мулоқот ўтказилди. Очиқ мулоқотда, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ёшлар масалалари бўйича раис маслахатчиси, Ёшлар бирлашмалари вакиллари, соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатаётган ёш мутахассислар, етакчи ёшлар ва фаоллар иштирок этдилар. Мазкур очиқ мулоқотни ўтказишдан кўзланган мақсад, Давлатимиз раҳбарининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифаларни касаба уюшмалари тизимидаги фаол ёшларга етказиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлашда барча даражадаги касаба уюшма органларини бирлаштириш ҳамда бу борада касаба уюшмалари олдида турган долзарб ва устувор вазифаларни белгилаб олишдан иборат бўлди. Мулоқот сўнгида ёшлар иш фаолиятлари давомида ўзларини қизиқтирган масалалари бўйича берган соволларига тавсиялар ва тушунчалар олдилар
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: