Нуронийлар эъзозда
2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” ҳамда Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказилишини таъминлаш мақсадида Марғилон шаҳрида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари, якка ёлғизлар рўйхати шакллантирилиб, ушбу рўхатга мувофиқ байрам совғалари ташкил этилди. Марғилон шаҳрига ажратилган 49 та совғаларни 2018 йил 17-18 март кунлари Нуроний жамғармаси Марғилон шаҳар бўлими, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, “Махалла” жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи, касаба уюшмаларининг вилоят ва шаҳардаги вакиллари биргаликда ўз эгаларига етказилди. Совғаларни тарқатиш жараёнида рўйхатдаги фуқаролар ҳақиқатан ҳам иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари, якка ёлғиз қариялар эканлиги тасдиқланди. Барча қарияларимиз суҳбат жараёнида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ўзгаришларни эътироф этиб, Президентимизга томонидан одилона сиёсат учун, уларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун жуда мамнун эканликларини изхор этиб, Президентимиз хақларига, юртимизда доимо тинчлик ва фаровонлик бўлишини тилаб дуо қилдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: