Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Мақсад ва вазифалар

Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ, 59-МОДДА
Бирлашма фаолиятининг асосий мақсади Федерацияга аъзо тармоқ касаба уюшмаларининг ҳудуддаги барча касаба уюшмалари ташкилотлари аъзоларининг ижтимоий-меҳнат ҳуқуклари, ишлаб чиқариш, касбий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш борасидаги саъй- ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек, аъзо ташкилотларнинг умумий мақсадларига эришиш, умумий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш, амалдаги қонунчилик доирасида уларнинг ҳуқуқий кафолатларини таъминлашдир.
Ушбу мақсадлар йўлида бирлашма вазифалари:
-аъзо ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини оширишга, уларни мустаҳкамлашга кўмаклашади;
– меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчилик тизимини ривожлантиришга, касаба уюшмалари, иш берувчилар ҳамда Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уч тарафлама ҳамкорлиги тамойилларининг амалга оширилишига кўмаклашади;
– Ўзбекистон Республикаси томонидан меҳнат муносабатларига оид, бандлик ижтимоий ҳимоя, меҳнат миграцияси, касб-ҳунар таълими, меҳнат ва соғлиқни муҳофаза қилиш, касаба уюшмалари ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатларини кенгайтириш, гендер тенглиги, ёшларга оид ва ижтимоий-меҳнат соҳасига алоқадор бошқа масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишида қонунда белгиланган тартибда иштирок этади;
– меҳнатга, ижтимоий-иқтисодий масалаларга ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини амалга оширади;
– ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ходимларнинг муносиб турмуши ва ижтимоий ҳимоясини таъминлайдиган шароитлар яратиш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, аҳоли қатламларининг ҳуқук ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
– касаба уюшмалари аъзолари ва уларнинг оилалари ўртасида согломлаштириш тадбирларини ташкил этади, маданият, туризм, оммавий жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини, санаторий-курортларда даволаш, болаларни согломлаштириш ва дам олдиришни ривожлантириш масалаларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, иш берувчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошка институтлари билан биргаликда ҳаракат қилади;
– Бирлашманинг мақсадлари ва вазифалари йўлида яратилган ёки сотиб олинган, шунингдек белгиланган тартибда унга бошқа мулкий ҳуқуқ асосида берилган мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва тасарруф этади, унинг сакланишини таъминлайди, мулкий ҳуқуқларининг ким томонидан бўлмасин, ҳар кандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан самарали фойдаланиш чораларинги амалга оширади, аъзо ташкилотларнинг мулкдан самарали фойдаланишлари бўйича услубий тавсиялар беради;
– нашр органларига эга бўлади ва нашриётчилик фаолиятини олиб боради, ўз фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни хабардор қилади;
– Касаба уюшмаларининг қонунларда белгиланган бошқа ҳуқуқларини амалга оширади.
Бирлашма касаба уюшмалари ташкилотларининг қуйидагиларга эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштиради ва қўллаб-қувватлайди:
– миллати, жинси, ёши ва диний эътиқодидан қатъи назар, касаба уюшма аъзосининг меҳнат қилиш, иш ва касбини эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитига ва ишсизликдан ҳимояланишга бўлган конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишига;
– максимал даражада бандликнинг таъминланиши, даромадларнинг оширилиши ва мулкий табақаланиш даражасининг камайтирилишига;
– меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат режимининг ижтимоий адолатли тизими жорий этилишига;
– ишлаб чиқаришни ривожлантириш даражасига мувофиқ ишловчиларнинг малакаси оширилиши ва касбий қайта тайёрланишига;
– меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, меҳнатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишига;
– давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан меҳнаткашларнинг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқ ва манфаатларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, халқ фаровонлиги, ижтимоий барқарорлик ва юрт осойишталигини сақлаш борасида ўзаро ҳамкорлик олиб борилишига; – меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик йўлга қўйилиши, жамоа музокараларининг ташкил этилиши, жамоа шартномалари ва келишувлари тузилиши, уларнинг бажарилиши устидан назоратнинг амалга оширилишига; – ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг согломлаштириш, оммавий спортни тарғиб этиш, маънавий салоҳиятни юксалтиришга қаратилган маданий- маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этилишига, шунингдек маданият, жисмоний тарбия ва спорт иншоотлари, санаторийлар, дам олиш уйлари, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланишига кўмаклашишга. Бирлашма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
– маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида касаба уюшмалари аъзоларининг иқтисодий, меҳнат, ижтимоий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
– ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;
– давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда конун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш;
– иш берувчилар бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича келишувлар тузиш ва уларнинг амалга оширилишига эришиш;
– меҳнат, бандлик, маиший турмуш, соғломлаштириш, маданий-маърифий ва спорт ишлари, шунингдек бошка масалалар бўйича тегишли идораларга таклифлар киритиш ҳамда уларнинг ҳаётга татбиқ этилишига эришиш. Бирлашма:
– Қонун ҳужжатларига риоя этишга;
– Федерация Устави талаблари, Федерация органларининг Уставга мувофик қабул қилган қарорларини бажаришга;
– Федерация фаолиятини қўллаб-қувватлаш, унинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиш, Федерация аъзо ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этишда бирдамлик кўрсатишга, Федерациянинг мақомини мустаҳкамлаш ва унинг жамиятдаги ҳамда халқаро касаба уюшмалари ҳаракатидаги ролини ошириш бўйича иш олиб боришга;
– Федерация ва унга кирган аъзо ташкилотлар манфаатларини камситадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликка;
– ижтимоий суғурта бюджети ва санаторий йўлланмаларини тақсимлаш режасини тасдиқлаш, ижтимоий суғурта маблагларининг мақсадли сарфланиши устидан назорат юритиш, Федерация Кенгашига бюджет ижроси бўйича молиявий ҳисоботларни такдим этишга;
– касаба уюшмалари ташкилотларига ташкилий-ҳуқуқий, услубий-консультатив ёрдам кўрсатишга;
– ваколати доирасида қабул қилинаётган, ўзгартиришлар киритилаётган ёки бекор қилинаётган низомлар ҳамда бошқа тегишли ҳужжатлар ҳақида Федерацияни хабардор қилиб боришга;
– Федерация таъсис этган оммавий ахборот воситалари, унинг тасарруфидаги бошка ташкилотлари фаолиятига кўмаклашишга;
– Федерация Кенгаши томонидан белгиланган тартибда, муддатларда ва миқдорда аъзолик бадалларидан ажратмаларни Федерациянинг ҳисоб рақамига ўтказиб бориш;
– касаба уюшмаси маблағлари, шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун ажратиладиган маблағларнинг тўлик ва ўз вактида тушишини таъминлашга;
– аъзолик бадалларини ҳисоблаш, тўлаш ва йўлланмалардан фойдаланиш билан боғлик молиявий ҳисобот, бошқа статистик маълумотларни белгиланган шакл ва тартибда Федерация Кенгашига тақдим этишга мажбур.
Бирлашма раҳбари Федерация коллегиал органлари қабул қилган карорларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавобгардир. Қарорларни бажармаслик ҳоллари Федерациянинг ваколатли тузилмалари томонидан кўриб чиқилади.
Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!