Ёшлар бирлашмасини тузиш бўйича таъсис Конференцияси ўтказилди
Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Ёшлар бирлашмасини тузиш бўйича таъсис Конференцияси бўлиб ўтди. Ўтказилган Конференцияда тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилояти Ёшлар бирлашмаси тузилиб, 21 нафар Ёшлар бирлашмаси Раёсати таркиби шакллантирилди. Жамоатчилик асосида Ёшлар бирлашмаси раиси лавозимига Ёшлар бирлашмаси Раёсати аъзоси, Фарғона шахар ободонлаштириш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси Умарқулова Зухра Қабуловнани номзоди овозга қўйилди ва бир овоздан сайланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: