Истиқлол шодиёнасига бағишланди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши ташаббуси билан Поп туманининг Чодак дам олиш масканида тиббиёт ходимлари ўртасида Мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилди.
Мазкур мусобақада эркаклар яшил майдонда, аёллар эса волейбол мусобақасида куч синашишди.
Ҳар бир жамоа ғолиблик учун астойдил кураш олиб борди. Якунда эса ғолиблик кучли жамоаларга насиб этди.
Мусобақа якунига кўра, футбол бўйича ўтказилган бахсда Фурқат туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари барча рақибларини енгиб, мусобақа ғолибига айланди.
Аёллар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида ғолиблик Бағдод туман тиббиёт бирлашмаси ходимларига насиб этди.
Мусобақа ғолиблари ҳамда 2- ва 3-ўринни эгаллаган жамоаларга Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фaрғона вилояти кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва диплом топширилди.
Икки кун давом этган дам олиш ва спорт мусобақаси дам олувчиларда катта таассурот қолдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: