Тожикистонлик ёшлар катта таассурот билан қайтишди
«Товул» оромгоҳида дам олаётган 50 нафар тожикистонлик ўқувчи-ёшлар ҳамда «Олтинкўл» сиҳатгоҳда саломатликларини тиклаган нуронийлар «Андархон» чегара пости орқали ўз юртларига кузатиб қуйилди.
Болажонлар кўплаб дўстлар орттиришди, олам-олам таассуротлар билан она Ватанларига қайтишди.
– Оромгоҳ менга жуда ёқди. Дам олиш билан бирга, Фарғонанинг бир қатор диққатга сазовор жойларида бўлдик. Муҳим кўплаб дўстлар орттирдик. Мен, албатта, яна Ўзбекистонга келаман. Чунки бу ердаги дўстларимни соғинаман, дейди Тожикистоннинг Лохути шаҳарчасидаги 29-Президент мактаби ўқувчиси Наргиза Маллаева.
Тожикистонлик меҳмонларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши ва Бешариқ туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: