Шўхайдаги шодон кулгулар
Фурқат туманида жойлашган “Шўхай” болалар оромгоҳида 100 нафар ўғил-қиз вақтларини мазмунли ўтказмоқдалар. Айниқса, серсоя дарахтлар остида ўтказилаётган мусобақалар, ижодий танловлар болажонларга хуш ёқмоқда.
— Айни пайтда оромгоҳда 3-мавсум давом этмоқда. Бу ерда болажонларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган, — дейди оромгоҳ бош етакчиси Шаҳлохон Сиддиқова. — Оромгоҳда ўтказилаётган тадбирлар, таълим-тарбия жараёнлари ёш авлоднинг дунёқарашини бойитишга, ижодий қобилиятларини шакллантиришга, спорт мусобақалари эса уларнинг жисмоний чиниқишида муҳим омил бўлмоқда.
— Шу кунгача “Эгри ва тўғри”, “Доно йигит”, “Бўри билан мерган”, “Олтин тарвуз” эртак китобларини ўқиб тугатдим, — дейди Абдураҳмон Мамарозиқов. — Бундан ташқари, дўстларим билан шашка, стол тенниси, футбол ўйнаб кунимизни мароқли ўтказяпмиз.
Қолаверса, гуруҳлар ўртасида турли мавзудаги саҳна кўринишлари, спектакллар, эртаклар ва мусиқий дастурлар болажонларнинг ҳар бир кунини мароқли ўтишига хизмат қилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: