“Ўзбекистон Швейцарияси”га бўлган саёҳат эсда қоларли бўлди
Жорий йилнинг 29-30 июнь ва 1 июль кунлари Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фaрғона вилояти кенгаши томонидан тармоқ аъзоларни дам олдириш ва уларни сўлим гўшалар ва диққатга сазовор масканларга саёҳатга олиб бориш анъанаси давом этди.
Бу галги саёҳат анклав ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон Швейцарияси” дея таъриф берилган, пирвиқор тоғлар қўйнидаги сўлим Шоҳимардон дам олиш маскани бўлди.
Саёҳатга Фарғона Жамоат Саломатлиги тиббиёт институти ходимларининг 40 нафар ва тармоқ ходимларининг 30 нафар фидойи ходимлари таклиф этилди.
Айтиш жоизки, саёҳат дам олувчиларда катта таассурот қолдирди. “Ҳазрати Али” зиёратгоҳи, “Ҳазрати Али” масжиди, “Чаккатомар” булоғига бўлган экскурсия саёҳатчиларга манзур бўлди. Айниқса, баланд тоғлар орасида жойлашган “Кўли Қуббон” дам олиш масканига бўлган саёҳат эсда қоларли бўлди.
— Хушманзара ва бетакрор масканда дам олганимиздан жудаям хурсандмиз, — дейди Фарғона Жамоат Саломатлиги тиббиёт институти жарроҳлик кафедраси мудири Бахтиёржон Мирзаев. — Сафаримиз таассуротларга бой бўлди. Рости бу ердан кетгимиз келмаяпти. Дам олувчиларга яратилган шароитлар аъло даражада. Бизни бир сафда жамлаб, мана шундай гўзал гўшага саёҳатни ташкил этган ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдираман.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: