БЕШ ТАШАББУС – ОРОМГОҲДА!
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан «Хумо» болалар соғломлаштириш оромгоҳида «Беш ташаббус – оромгоҳда!» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Ёшлар байрами арафасида меҳнат жамоаларида ёшлар иштирокида спорт мусобақалари, «Уч авлод учрашуви» каби турли тадбирлар ўтказилди. Жумладан, вилоятда фаолият юритаётган болалар оромгоҳларида ҳам дам олувчи кичкинтойлар иштирокида турли тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши раисининг ўринбосари Орзигул Қозихонова, раиснинг Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Шоҳсултон Тўхтаматов, бўлим мудири Ғанишер Пайзиев ҳамда оромгоҳ раҳбари София Михеллар оромгоҳларда ҳам ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус доирасида ўтказилаётган туркум тадбирлар ёшларнинг истеъдодларини юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар.
Маънавий-маърифий тадбир доирасида ташкил этилган стол тенниси, шашка, компьютер саводхонлиги, моҳир тикувчи, ёш рассом мусобақалари ҳамда китобхонлик викторинасида ёшлар фаол иштирок этиб, ғолиблик учун ўз истеъдодларини намойиш этдилар.
Якунда ғолибликни қўлга киритган ёшларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан I-, II- ва III-даражали диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: