170 нафар болажонларга байрам совғаси улашилди
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фaрғона вилояти кенгаши томонидан меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғалари улашилди.
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фaрғона вилояти кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова Фарғона шаҳридаги вилоят фтизиатрия ва пулмонология маркази, Сурункали касалликлари ва ногиронлиги бўлган болалар тиббий реабилитация маркази, шунингдек, Олтиариқ туманидаги Болалар фтизиатрия “Файзиобод” даволаш муассасасида бўлиб, бу ерда тарбияланаётган болажонларни байрам билан табриклади ва юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Байрам тадбири давомида 170 нафар ўғил-қизларга кенгашнинг байрам совғалари улашилди. Бундай ғамхўрлик учун болажонлар ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Шўх куй-қўшиқлар, дилбар рақслар ва албатта, байрам совғалари мурғак қалб эгаларига бир олам қувонч бағишлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: