Май ойининг охирги якшанбаси – Кимёгарлар куни
Май ойининг охирги якшанбаси – Кимёгарлар куни байрами сифатида нишонлаб келинади.
Ушбу кун мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишидан далолат беради.
Сана муносабати билан Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги «Фарғона кимё заводи» МЧЖда ҳам байрам дустури ташкил этилиб, соҳа ходимлари байрам билан қутланди. Корхонада фаолият олиб бораётган касаба уюшма қўмитаси томонидан 56 нафар ишчи-ходимларга эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: