Амалий семинар: давлат фуқаролик хизматида меҳнат муносабатлари
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган семинарда Адлия бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши юристлари, «Yurist va kadr» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, вилоят бошқарма ва ташкилотларнинг Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлинмалари вакиллари иштирок этди.
Ўқувда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти таҳлил қилинди.
Маъмурий ислоҳотлар жараёнида янги таҳрирдаги Кодекснинг кучга кириши билан меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш, ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш юзасидан мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.
Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлинмалари раҳбарлари фаолиятида дуч келаётган қатор масалалар таҳлил қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: