Жамоа шартномасининг бажарилиши муҳокама марказида
Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси меҳнат жамоасининг 2022-2024 йилларга тузилган Жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши якунлари бўйича конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши раиси Ш.Каримова, ташкилий бўлим мутахассиси А.Шодмонов ва ишчи-ходимлар иштирок этдилар.
Конференцияда Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Шерматовнинг ва Касаба уюшма қўмитаси раиси Ф.Мирзаахмедованинг «2022-2024 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг 2022 йил давомида бажарилиши тўғрисида»ги, ҳамда Жамоа шартномаси бандларини назорат қилиб бориш комиссияси раиси З.Вохобованинг ҳисоботлари тингланди.
Жамоа ўртасида 2022-2024 йилларга тузилган Жамоа шартномасининг иш берувчи ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан 2022 йилдаги бажарилиши, йиғилиш қатнашчилари томонидан бир овоздан қониқарли деб топилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: