Эътибордан кўнгиллар шод
Ўлкамизга интиқиб кутганимиз – баҳор ташриф буюрди. Баҳорнинг илк байрами Халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонланиши барчага юқори кайфият улашади.
Шу кунларда барча меҳнат жамоаларида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан турли тадбир ўтказилмоқда.
Жумладан, Фарғона вилоятида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тармоғи ташаббуси билан ҳам таълим соҳасида меҳнат қилиб келаётган аёл ходимларни эъзозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиб, байрам арафасида баҳароий кайфият улашишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир.
Байрам муносабати билан Ислом Каримов номидаги вилоят теарт-концерт саройида таниқли эстрада хонандалари иштирокида “Муқаддас аёл” шиори остида ташкил этилган концертда вилоятимиздаги 500 нафар аёл устоз-мураббийлар иштирок этдилар.
– Бугунги тадбир бизга унутилмас онларни ҳадя этди. Санъаткорлар ижросидаги онани, аёлни мадҳ этувчи қўшиқлар янада кўтаринки кайфият улашди, – дейди Бағдод туманидаги 47-мактаб ўқитувчиси Замирахон Ҳамидова.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: