Қадри баланд устозлар ҳамиша эъзозда
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Данғара туман кенгаши томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Байрам шодиёнасига таълим муассасаларида меҳнат қилиб келаётган 000 нафардан ортиқ таълим жонкуярлари таклиф этилди.
— Бугун аёлларнинг жамиятимиздаги ўрни, мавқеи ошиб бормоқда. Давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан аёл-қизлар учун берилаётган эътибор ва ғамхўрлик биз ўқитувчиларни доимо илхомлантириб келган. Бугунги байрамда ҳам бу эътиборни яна бир бор ҳис этдик, — дейди Данғара туманидаги 37-мактаб ўқитувчиси Шоирахон Мелиева. Байрамда устозларга иззат-ҳурмат кўрсатилиб, уларга тармоқ касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Тантанали байрам тадбири хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар билан янада файзга тўлди.
Мирзажон Қурбонов,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Данғара туман кенгаши раиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: