Янги тахрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда Фарғона вилоят прокуратураси ҳамкорлигида янги тахрирдаги Меҳнат кодексининг аҳамияти, мазмун-моҳияти, амалдаги кодексдан фарқли жиҳатлари, киритилган янги нормалар ҳамда уни амалиётга тадбиқ этиш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Унга вилоят прокуратурасининг ходимлари, туман-шаҳар прокурорларининг соҳавий ўринбосарлари, прокурор (катта) ёрдамчилари, Фарғона давлат университетининг бир гуруҳ талабалари, ташкилот ва идораларнинг вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни вилоят прокурори ўринбосари Ш.Мустафаев кириш сўзи билан очиб, амалдаги меҳнат кодексини концептуал жиҳатдан янгилаш, кодексни янги таҳрирда қабил қилинишининг сабаблари ёки унинг аҳамияти ҳақида тўхталди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Феруза Абдуллажонова иштирокчиларга янги меҳнат қонунчилиги ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Тадбир давомида иштирокиларга янги тахрирдаги Меҳнат кодексининг айрим жихатлари, иш берувчилар ва ходимларга эслатма тарзидаги буклетлар ва савол-жавоб тарзидаги қўлланмалар тарқатилди.
Тадбир якунида иштирокчилар билан савол-жавоб ўтказилиб, янги таҳрирдаги кодексни амалиётга тадбиқ этиш масалалари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: