ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА!
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан жамиятда шифокорларнинг нуфузини янада ошириш, эгнидани оқ халати каби оқкўнгил фидойи касб эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Албатта, бу жараёнда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда тармоқ бошланғич касаба уюшма қўмиталари ҳам фаол иштирок этиб, шарафли касб эгаларига муносиб меҳнат шароитларини яратишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан 2022 йилда ҳам иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат – Жамоа шартномаси орқали тизимли ишлар амалга оширилди. Шундан келиб чиқиб, 1976 нафар даволаш профилактика муассасаларида меҳнат қилаётган ходимлар имтиёзли йўлланмалар асосида республикамиздаги турли сиҳатгоҳларда соғликларини тикладилар.
Бундан ташқари, вилоятдаги даволаш профилактика муассасаларида меҳнат қилаётган ходимларнинг 1554 нафар фарзандлари вилоятимиздаги сўлим гўшалар – ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида соғломлаштирилди. Қувонарлиси, анклав ҳудуд ҳисобланган Сўх ва Фарғона туманинг Шоҳимардон ва Ёрдон МФЙ ҳудудларида яшовчи ходимларнинг 158 нафар фарзандлари ҳам ушбу ҳудудлардаги оромгоҳларда бепул дам олдилар.
Шунингдек, соҳада ички туризмни ривожлантириш, ишчи-ходимларни республикамиднинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштиришга алоҳида эътибор қаратади. Биргина 2022 йилда 800 нафар тиббиёт ходимлари республикамизнинг Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Тошкент каби тарихий шаҳарларига, 765 нафар тиббиёт ходимлари Қўқон ва Наманган шаҳарларининг диққатга сазовор жойларига саёҳатга юборилди.
Ўтган йилги меҳнатимизни сарҳисоб қилар эканмиз, «Инсон кадрини улуғлаш ва фаол махалла йили» Давлат дастурига асосан бир қатор ижобий ишлар қилинганининг гувоҳи бўламиз. Хусусан, тармоқ ходимларидан 1034 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларининг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатлари қисман қоплаб берилди. 2310 нафар кам таъминланган ёш оилалар вакилларига, 520 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишидан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлашга эришилди.
Бундан ташқари, 434 нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан эсдалик совғалар ҳамда ишламайдиган 685 нафар пенсионерларга моддий ёрдамлар, ногиронлиги бўлган 118 нафар шахслар ва ўзгалар парваришига муҳтож кишиларга, икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган 125 нафар ёш оналарга байрамлар арафасида моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Сўнгги йилларда инсон қадрини улуғлаш, уларнинг мурожаатларига ижобий ечим топиш пировард мақсад бўлмоқда. Тармоқ касаба уюшмаси ҳам Жамоа шартномасидан келиб чиқиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. 2022 йил давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспекторига 62 та ёзма мурожат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожатларни ўрганиш давомида 35 та ташкилотга ёзма кўрсатмалар киритилган ва бунда 606 нафар ходимнинг хуқуқлари ҳимоя қилиниб, киритилган кўрсатмалар бўйича 70 млн. 79 минг сўм пул маблағлари ундириб берилишига эришилган.
Меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан 2022 йил давомида 14 та корхона ва ташкилотларда режа жадваллари асосида жамоатчилик назорати асосида ўрганиш ўтказилган ва бунда 1561 нафар фуқароларга 1.100.000.000 (бир миллиард бир юз миллион) сўм пуллар ундириб берилган. Шунингдек, 1300 нафар ишчи-ходимларга 3 ойлик 908 млн. 343 минг сўм қўшимча уста ва рағбатлантириш пуллари ундирилишига эришилган.
Тиббий кўрик масаласида тиббиёт ходимларининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, ишчиларнинг чиқимдорлиги қисқартирилди. 1493 нафар тиббиёт ходимларига 33 млн. 612 минг сўм ҳақлари тўлиқ тўлаб берилишига эришилди.
Бундан ташқари, Марғилон шаҳар КТМПнинг қисқартирувга тушган ходими Ш.Мамарўзиевани қармоғида ногирон фарзанди борлигини инобатга олиб ишда қолдиришга эришилди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига Бешариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиникаси врач наркологи Ф.Бекмирзаевнинг 2022 йил 13 апрель куни ёзган мурожаати тиббиёт бирлашмаси масъуллар ва аризачининг бевосита ўзининг иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш нижасида Ф.Бекмирзаевга устама тўловларини 25 фоизга ошириш ҳамда 2017 йил сентябрь ойидан 2022 йил апрель ойигача тўланмаган 12 млн. 206 минг сўм маблағ ундириб берилди.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими Фарғона филиали ходими Н.Мамажоновага касаба уюшмасини аралашуви билан суғурта компаниясидан 24 млн.140 минг сўм ҳаққи ундириб берилди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради. Касаба уюшма ҳамкорлигида 2022 йилда бир қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, “Аҳмад Ал-Фарғоний” номидаги дам олиш масканида вилоятдаги даволаш профилактика муассасалари ходимлар бўлими бошлиқлари иштирокида “Ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда бу борада шахсий масъулиятни янада ошириш” мавзусида 2 кунлик ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Унда соҳа ходимлари билимларини янада оширдилар.
Шунингдек, Ҳайит айёмлари ва “Хотира ва кадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан 200 нафардан ортиқ ва бошланғич такилотлари томонидан 420 нафардан зиёд вилоятнинг барча туман-шаҳарлари, чегара ва тоғолди ҳуддларидаги тиббиёт муассасаларида самарали меҳнат қилиб вафот этган ходимларининг оила аъзолари, тизимда меҳнат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар, кўп йиллар мобайнида соҳа ходимларини ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат хуқуқларини химоя қилиб келаётган касаба уюшмаси фаолларини хонадонларига ташриф буюрилди, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари, Тиббиёт ходимлари куни, Халқаро ҳамшилар куни, Мустақиллик ва Ҳайит байрамлари муносабати билан ишчи-ходимлар ва фахрийлар холидан хабар олиниб, уларга эсдалик совғалари топширилди. “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида вилоятдаги “Мурувват” ва “Саховат” уйларида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш ўринлики, шарафли касб эгалари бўлган тиббиёт муассасаларининг ишчи-ходимларига муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш йўлидаги ишларимиз жорий йилда ҳам давом этади. Уларни эъзозлар, қадр-қимматларини юксалтириш бизнинг бурчимиздир!
Шоҳидахон Каримова,
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши вилоят кенгаши раиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: