Маҳалланинг бешлиги иштирокидаги йиғилиш
Вилоятимизда шу кунларда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичини шакллантириш борасида тузилган Ишчи гуруҳлар ўз ҳудудларида хатлов ишларини олиб боришмоқда
Фарғона шаҳрида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш, белгиланган тартиблар асосида иш олиб бориш бўйича маҳалланинг бешлиги иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда мазкур жараён бўйича Фарғона шаҳар штаби бошлиғи ўринбосари – Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Фарруҳбек Соҳибов, Фарғона вилояти хокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова, Фарғона вилояти ИИБ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарруҳбек Ўсаров, шаҳар ҳокими ўринбосари Бобуржон Мўминовлар томонидан иштирокчиларга жойларда ишларни сифатли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда маҳаллада фаолият олиб бораётган Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: