15 000 000 СЎМДАН ОРТИҚ МАБЛАҒ УНДИРИЛДИ
Фарғона ҳудудий электр тармоқлари АЖда хўжалик ишлари бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эдим. Мазкур жамоада қарийб 18 йил фаолият юритдим. Аммо 2019 йил 17 майда мен билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинди.
Шундан сўнг вилоят ва республикадаги бир нечта идораларга меҳнатга оид ҳуқуқимни тиклашда амалий ёрдам сўраб мурожаат этдим. Мурожаатимдан сўнг ишга тикланиб маълум муддат ишлаганимдан сўнг яна раҳбарият томонидан ноқонуний ишдан бўшатилавердим.
2022 йил 11 августда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раиси Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновна Фарғона вилоятида сайёр қабул ўтказганида иштирок этиб, мени ишга тиклашда ёрдам сўрадим. Мурожаатимни қонун доирасида ўрганиш ва меҳнатга оид ҳуқуқларим тикланишида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашига топшириқ берилди.
Шу асосда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши масъуллари юксак масъулият билан мурожаатимни қонуний ўрганишга жиддий киришди, барча тегишли ҳужжатлар билан танишиб чиқилди. Кенгаш юристлари томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритилишига кўмаклашилди.
2023 йил 5 янаварь куни Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг апеллация судлов ҳайъати томонидан ўз иш жойимга ишга тиклаш ва мажбурий прогул кунлари учун 15 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Кеч бўлса-да адолат қарор топди. Бунинг учун Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раисига ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳар бир инсон эътиборда эканлигини, фуқароларга ёрдам бериб, мурожаатларни қонуний ўрганиб ижобий ҳал этиш чораларини кўраётганини ўз ҳаётимда сездим. Албатта, ўз касбининг фидойилари бор экан, жамият яна-да тараққий этиб, мен каби ҳуқуқи бузилган фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланиб, ҳаётдан ва давлатдан рози бўлиб яшайверади. Инсон қадри эса юксалаверади.
Шоира Исроилова,
Фарғона тумани.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: