ИШЧИ-ХОДИМЛАРГА КЎМАКЧИМИЗ!
Замон шиддат билан ўзгармоқда. Албатта, фуқароларимиз ҳам замон билан ҳамнафас яшаб, ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини янада теранроқ англаб етмоқдалар. 2022 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашига 253 та турли шаклдаги мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг барчаси тегишлилига бўйича ўрганилиб, қаноатлантирилди. Шунингдек, жамоавий мурожаатлар ҳисобига 1 минг 568 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Фаолиятимизни, албатта, ўз йўналишимиз бўйича ишчи-ходимларни касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, муносиб меҳнат шароитларини яратишга қаратдик.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунийликни таъминлаш, меҳнат ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолатларини бартараф этиш юзасидан зарур чораларни кўриш касаба уюшмаларининг муҳим вазифаларидан бирига киради. Шундан келиб чиқиб, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлаб иш берувчиларга 2022 йилда қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида 43 та тақдимнома ва фуқаролик ишлари бўйича судларга 17 та даъво аризалари киритилди.
Натижада ишчи-ходимларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ишдан ноқонуний бўшатилган ходимларнинг мажбурий прогул кунлари ва етказилган маънавий зарар бўйича 2 миллиард 78 миллион сўм ундириб берилди. Жамоа шартномалари орқали 9301 та корхона ва ташкилотларда 17379 нафар фуқароларга 4 миллиард 878 миллион сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси билан биргаликда, туман-шаҳарларда ўтказилган сайёр қабуллар давомида 678 нафар ходимларнинг муаммолари ижобий ҳал қилинди.
Албатта, ишчи-ходимлар самарали ишлаганидан кейин, шунга яраша ҳордиқ ҳам олишлари керак. 7 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар имтиёзли йўлланмалар асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли санаторий-курортларда соғломлаштирилди.
Бундан ташқари, «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури доирасида 350 нафар ходимлар касаба уюшмалари тасарруфидаги сиҳатгоҳларда бепул соғломлаштирилди.
Президентимизнинг ўтган йили Касаба уюшмалари ходимларига йўллаган байрам табригида таъкидланганидек, бутун дунёда тан олинганидек, бугунги кунда барча корхона-ташкилотда, албатта, касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши ва раҳбарлар, улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориши йўлида тизимли ишлар олиб бормоқдамиз. Хусусан, йил мобайнида қўшимча равишда 808 та корхона ва ташкилотларда бошланғич касаба уюшмалари тузилиб, касаба уюшмалари аъзолари сони беш юз мингдан ошди. Фуқароларимиз касаба уюшмаси уларнинг ҳимоячиси эканлигини тушуниб бораётгани қувонарли ҳолдир. Демак, юртдошларимизнинг тафаккурлари юксалиб, ҳуқуқларини тўла англаб етмоқдалар.
Шунингдек, ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, бой маданиятимиз ва тарихий меросимиз билан яқиндан таништириш мақсадида эҳтиёжманд оилаларнинг 19 минг 311 нафар фарзандлари учун музейлар, ботаника, ҳайвонот ва бошқа маданият-истироҳат боғларига бепул ташрифлари амалга оширилди.
Касаба уюшмалари тизимида туризмни ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида 26 минг 202 нафар ишчи-ходимларнинг қадимий ва навқирон шаҳарларга саёҳатлари ташкил этилди. Вилоят бўйича бу йилги болаларни соғломлаштириш мавсумида 11 минг 600 нафар болажонларни оромгоҳларда дам олишларига эришилди.
Юртбошимиз ташаббуси билан амалга татбиқ этилган ноёб тизим – “Аёллар дафтари” орқали вилоятимизда ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг яшаш шароитини яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимининг амалий ёрдамлари ва бошчиликларида жорий йилда “Аёллар дафтари”га киритилган 79 минг 463 нафар хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш ва опа-сингилларимизга ёрдам бериш ишларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши ҳам жонбозлик кўрсатди. Келаётган йилда ҳам бу ишларни давом эттирган ҳолда “Аёллар дафтари” нинг 4-босқичида ҳам опа-сингилларимизни турмуш даражасини яхшилашга астойдил бел боғлаганмиз.
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиздир. Буни теран англаган ҳолда меҳнат жамоамиз билан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да ҳам қилиниши зарур бўлган устувор вазифаларни белгилаб олдик. Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Шундай экан, биз юртдошларимиз ва ишчи-ходимларга кўмакчимиз.
Ўз навбатида, барча юртдошларимизни Янги йил байрами билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, омад ва зафарлар тилайман. Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг тинчлиги ҳамда фаровонлиги йўлидаги масъулиятли ҳамда шарафли ишларига улкан муваффаққиятлар ҳамроҳ бўлсин! Янги йилнинг қадами қутлуғ келсин!
Эркинжон Нуралиев,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: