ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОСИНИ ЎРГАНИШ ВА ҲАЛ ЭТИШ –ДОЛЗАРБ МАСАЛА
Жорий йил 20 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган тарздаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят штаби раҳбари Абдуғаппор Салихов, вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев, Вилоят Адлия бошқармаси, вилоят бандлик бош бошқармаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти худудий бошқармаси, вилоят марказий банк бош бошқармаси, «Халқ банки» вилоят филиали, «Агробанк» Фарғона вилоят филиали, «Микрокредитбанк» Фарғона вилоят филиали, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси, Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиқлари ва масъул ходимлари, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бўлим мудирлари, Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят комиссияси аъзолари ҳамда касаба уюшмаларидан туман-шаҳарларга бириктирилган вакиллар иштирок этдилар.
Йиғилишда Юртбошимиз ташаббуси билан амалга татбиқ этилган ноёб тизим – “Аёллар дафтари” тизимининг 3-босқичи доирасида 2022 йил давомида 79 мингдан ортиқ хотин-қизларга ёрдам берилгани эътироф этилди. Шунингдек, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар асосида ишлаш зарурлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, “Аёллар дафтари” тизими бўйича олдинда турган долзарб вазифалар белгилиб олинди. Хусусан, “Аёллар дафтари” тизимининг 2023 йилда амалга ошириладиган 4-босқичида мазкур тизим моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир хотин-қизга комплекс ёрдам бериб, уни ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаб олишига кўмаклашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидланди.
Вилоятимизда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичида ҳам юксак масъулият билан ишлаб, вилоятдаги 1 минг 62 та маҳаллада тузиладиган ишчи гуруҳлар томонидан ўттиз ёшдан ошган аёлларни белгиланган тоифалар бўйича манзилли хатловдан ўтказиш лозимлиги айтиб ўтилди.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши етакчи мутахассиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: