“АВТООЙНА” – РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ
Яқинда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Меҳнат мухофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” бўйича кўрик-танлови ўтказилган эди.
Унда фарғоналик вакиллар ҳам фаол иштирок этиб, яхши натижаларни қўлга киритишганди. Танловнинг “Меҳнат мухофазаси ва хавфсизлиги бўйича энг яхши касаба уюшмаси қўмитаси” номинацияси бўйича вилоятимиздаги “Автоойна” МЧЖ 1-ўринга лойиқ кўрилган эди.
Куни-кеча “Автоойна” МЧЖда бўлиб ўтган тадбирда “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмалари Республика кенгаши раиси Аҳмаджон Хакулов иштирок этиб, жамият маъмуриятига ғолиблик дипломи ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.
Шу куни жамиятда фаолият юритиб юбилей ёшини қарши олган бир гуруҳ ишчи-ходимларга ташакурнома ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.
Тойир Ҳомидов,
“Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти масъул ташкилотчиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: