ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР – ЭЪТИБОРДА
Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги резолюциясига мувофиқ, ҳар йил 3 декабрь санаси бутун дунёда Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонлаб келинади.
Бундан кўзланган асосий мақсад – ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборатдир.
Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Мамлакатимиз Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилди. Шу асосда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятдаги мавжуд имкониятлардан фойдаланиш, ҳаракатланиш, соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, реабилитация, сиёсий-ижтимоий ҳаётда иштирок этиш билан боғлиқ ҳуқуқлари таъминланмоқда.
Сана муносабати билан Фарғона вилоят прокуратураси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши, Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси ҳамда бир қатор бошқарма ва ташкилотлар ҳамкорлигида Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида оммавий тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, 280 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этган тадбирда 145 нафар шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 112 нафарига амбулатор, 33 нафарига стационар муолажалар белгиланди.
Шунингдек, 20 нафар шахсларга (I-гуруҳ 1 та, II-гуруҳ 19 та) ногиронлик гуруҳи белгиланди. 4 та ногиронлик аравачаси, 2 та эшитиш моламаси ва 3 нафар фуқарога реабилитация марказига йўлланма берилди.
– Тадбир доирасида 17 нафар шахслар “Меҳнат ярмаркаси” давомида доимий ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, 30 нафар ногиронлиги бўлган шахслар “Китобхонлар майдони” интеллектуал ўйинида иштирок этиб, ўзларининг китобхонлик қобилиятларини намойиш этдилар. Бундан кенг кўламли тадбирлар вилоятимизнинг барча туман-шаҳарларида давом этмоқда, – дейди вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари Анваржон Паттиев.
Спортнинг пара енгил атлетика, пара шашка, пара таэквандо ва пара дзюдо турлари бўйича ташкил этилган мусобақаларда 140 нафар (шундан қизлар 88 нафар) ногиронлиги бўлган шахслар фаол иштирок этишди. Уларнинг 24 нафари паралимпия спорт турлари бўйича професионал спортга жалб этилди.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари ва спорт анжомлари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: