Ишчи-ходимларнинг Хоразмга саёхати уюштирилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан «Ўзбекистон бўйлаб саёхат қилинг!» туризм лойиҳаси орқали ҳар ойда Фарғона вилоятидаги юзлаб ишчи-ходимларнинг Республикамизнинг турли диққатга сазовор жойларига саёҳатлари ташкил этилмоқда.
Бугун эрта тонгда Марғилондаги темир йўл вокзали орқали вилоятнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига муносиб ҳисса қўшиб келаётган 50 нафар қишлоқ хўжалиги фидойилари ҳамда 40 нафар турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар Хоразм вилоятига саёхатга кузатиб қўйилди.
Саёҳатчилар сафар давомида Хоразмнинг тарихий қадамжолари, зиёратгоҳ ва обидалари билан яқиндан танишадилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: